Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 декабрь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

27.07.2023


Концерт вақтида қаттиқ бақирган йигитнинг ўпкаси ёрилиб кетди

Севимли хонандаси концерти вақтида қаттиқ бақиргани сабабли хитойлик йигитнинг ўпкаси ёрилиб кетди. Бу ҳақда Oddity Central манбаси хабар тарқатган.

Воқеа Шэньчжэнь шаҳрилик фуқаро билан содир бўлган. Хонанда чиқиши вақтида у қаттиқ бақирган, аммо кейинроқ кўкрагида ўткир оғриқни ҳис қилган.  Шундан кейин 19 ёшли хитойликда нафас олиш билан боғлиқ муаммо бошланган.

Йигит ҳудуддаги шифохоналардан бирига етказилган. У ерда шифокорлар беморга ўпка ҳаво пуфаги ёрилиши ташхисини қўйган. Бу ўз-ўзидан натижаси одамнинг ўпкаси ва кўкрак қафаси девори орасида ҳаво тўпланишини пайдо қиладиган пневмотораксга олиб келган.

Ҳозир йигитда соғайиш жараёни кечмоқда.

Report typo