Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 декабрь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

12.10.2023


Коронавирус ва мавсумий грипп: эмлаш ҳар доим муҳим бўлиб қолади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) covid-19 таҳдиди сабаб вирус ва мавсумий гриппдан ҳимояланмаган барчани, айниқса хавф гуруҳига кирувчи кишиларни шошилинч тарзда эмлаш олишга чақирди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати маълум қилган.

"Ҳам коронавирусдан, ҳам мавсумий гриппдан ҳимояланмай қолаётган одамлар, айниқса энг заиф ва хавф остида бўлган қатлам вакцинация ҳақидаги ҳар қандай таклифни қабул қилиши керак", дея таъкидлайди манба.

ЖССТнинг қўшимча қилишича, эмлаш касалланиш авжига чиққан мавсумларда унинг кенг тарқалишига йўл қўймаслик ва респираторли инфекциялардан зарарланиш оқибатларини юмшатиш учун керак ва ҳар доим муҳим бўлиб қолади.

Report typo