Бироқ бундай ғараз ниятли гуруҳларнинг мақсад-муддаолари моҳиятини тўғри англамай, ота-боболари эътиқод қилган дин йўлини қўйиб, бошқалар этагини тутишга уринаётган кимсалар ҳам йўқ эмас.
Яқинда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан олиб борилган комплекс тадбирлар давомида Яккабоғ туманидаги “Истиқбол” деҳқон бозори ёнидаги чойхонада “Инжил христиан баптистлар” диний сектаси йиғилиши ўтказилаётгани аниқланди. Мазкур йиғилишга Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, кар-соқов, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи, ушбу секта фаол аъзоси бўлган Т.А. бошчилик қилган. Текширув давомида унга тегишли сумкада секта ғояларини тарғиб қилувчи китоблар, брошюралар, дисклар борлиги маълум бўлган.
Шунингдек, йиғилишда иштирок этган сектанинг яна бир аъзоси, 1989 йил Чироқчи туманида туғилган, тумандаги Араббанди қишлоғида яшовчи, кар-соқов, Қарши шаҳридаги “Шоҳбекат” автовокзалида пойабзал тузатиш билан шуғулланувчи О.А.дан 376 варақдан иборат қўлланма ҳужжатлаштириб олинган.
Эътиборли жиҳати, секта йиғилишида қатнашган яккабоғлик Б.Н, Ш.Ф, Т.О. Ф.Қ, А.Н.лар тумандаги “Истиқбол” деҳқон бозори ёнида косиблик билан шуғулланиб келган ва барчаси ногирон, яъни кар-соқов.
Дин эркинлиги суиистеъмол қилинган мазкур ҳолат бўйича қонун устуворлиги таъминланди.
Аслиддин НАМОЗОВ,
вилоят ИИБ масъул ходими