- Ёнғин ҳақида вилоят ёнғин хавфсизлиги хизмати навбатчилик қисмига хабар келиб тушиши билан тезкор чоралар кўрилиб, ўт ўчириш бўлинмалари ёнғинни тўлиқ қуршаб олди ва олов бартараф этилди, - дейди вилоят ИИБ ЁХБ катта муҳандиси Соҳибжон Вайитов. - Шу ҳудудда жойлашган яна 20 дан ортиқ савдо дўконлари талафотдан асраб қолинди. Ушбу ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқишига нима сабаб бўлгани ва кўрилган зарар миқдори аниқланаяпти.
Ж.БОЙМУРОДОВ