Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

МИРЖАҲОН

03.08.2017


КУН ТАРТИБИДА – КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ МАСАЛАСИ

Айтиш жоизки, мазкур қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос яратди. Бу давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг намоён бўлишига йўл қўймаслик, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг барча шаклларига нисбатан муросасиз муносабат қарор топади.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида ташкил этилган давра суҳбати ҳам айни шу мавзуга бағишланди.

Асосан солиқ тизими ходимлари қатнашган ушбу тадбирда прокуратура ва ички ишлар органлари вакиллари тегишли қонун талабларидан келиб чиқадиган вазифалар бўйича маърузалар қилишди.

- Бугунги тадбирдан жуда кўп маълумотлар олдим, - дейди Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи И.Худойназаров. - Масалан, қонунда давлат органлари ходимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзларига мурожаат этганлигига оид барча ҳоллар тўғрисида, шунингдек, давлат органларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор этиши шарт. Ушбу мажбуриятнинг давлат органлари ходимлари томонидан бажарилмаслиги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Бу эса бизни доимо огоҳликка чорлаб туради.

Шунингдек, давра суҳбати давомида жамиятимиз ривожига салбий таъсир кўрсатаётган бошқа муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди. Солиқ идоралари ходимлари бевосита аҳоли вакиллари, тадбиркорлар билан мулоқотда бўлиши кераклиги, уларни қизиқтираётган масалалар, муаммоларга самарали ечим топишда барча ташкилотларнинг ҳамкорлиги зарурлиги қайд этилди.

Тадбир қизғин савол-жавоб руҳида якунланди.

МИРЖАҲОН

Report typo