Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Кундалигидаги таскин учун ёзилган қайд сабаб 40 йилга "кесилган" аёл озод этилади

08.06.2023


Кундалигидаги таскин учун ёзилган қайд сабаб 40 йилга "кесилган" аёл озод этилади

Австралияда тўрт боласини ўлдирганлик айблови ортидан 20 йилни қамоқда ўтказган маҳаллий аёл озод қилинади. Бу ҳақда CNN  манбаси маълум қилган.

Ҳукм ўқилганидан йигирма йил ўтиб бошланган янги тергов натижаларига кўра, маҳбус Кэтлин Фолбиггнинг вафот этган қизлари юрак уришини тўхтатиб қўйиши мумкин генетик мутация ташувчиси бўлган. Мутахассислар таъкидлаганидек, аёлнинг оламдан ўтган ўғилларининг кутилмаган ўлимини ҳам ана шу патология келтириб чиқарган бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, янги тергов вақтида экспертлар илгари маҳкумнинг айбига иқрорлиги исботи сифатида қабул қилинган кундалигидаги ёзувлар Кэтлин Фолбигг учун тўрт боласидан айрилиш фожиаси билан руҳий курашиш усули бўлганлигини тахмин қилишган. 

Терговнинг янги тафсилотлари ортидан Янги Жанубий Уэльс губернатори аёлни афв этиш ва зудлик билан озод қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан. Бироқ, манбанинг қайд этишича, жиноят ишлари бўйича апелляция суди янги ҳукмни тасдиқламагунга қадар, бу Кэтлин Фолбигг учун чиқарилган аввалги ҳукмни бекор қилмайди. Жараён эса бироз вақт талаб қилиши мумкин.

Тафсилотларига кўра, аёл ёши 19 кунликдан 19 ойликкача бўлган тўрт нафар гўдаги бир йил ичида тўсатдан вафот этгани ортидан қирқ йилга қамалган. Тергов вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари улар қотиллик қурбони бўлганига оид ҳеч бир далил тополмаган, бироқ онасининг кундалигида болалари ўлимига у   айбдорлиги ёзилган қайд борлигини маълум қилган.

Report typo