Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

06.05.2020


КУППА-КУНДУЗИ УЙ ОЛДИДАГИ 2 ҚЎЙНИ ЎҒИРЛАБ КЕТДИ

Шундай синовли кунларда имкони борлар ёрдамга муҳтожларга кўмакка шошаётгани, озиқ-овқат маҳсулотлари бериб, дуо олишга интилаётгани бор гап. Иқтисодий томонлама қийналганлар эса карантин чекловлари якунига етгунига қадар борига кўниб, шукур қилиб яшашга ҳаракат қилаяпти.

Шундай вазиятда кишини ўғриликка қандай сабаб ундаши мумкин? Азалдан қўли эгриликми, ё осон пул топиш умидими?

Шу йилнинг 3 май куни соат 12:00 ларда Косон тумани Гувалак қишлоғида яшовчи Р.Ҳ. Қарши шаҳридаги Арабхона маҳалласилик Ё.И.нинг уйи олдида боғлиқ турган 2 бош қўйни ўғирлаб кетганини қандай тушунтиришга қийналасан одам.

Нима бўлганда ҳам жиноят жазосини олиши керак. Тезкор-қидирув ишлари натижасида Р.Ҳ. ушланиб, унга нисбатан жиноят иши очилган.

Н.ХЎЖАЕВ

 

Report typo