Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

05.09.2024


Lada Morgan, Lamborghini ва Aston Martin маркаларини "ортда" қолдирди

Германияда Lada енгил машиналар сегментида мамлакатдаги энг шовқинли автомобиль деб топилди. Бу ҳақда Welt манбаси Statista компаниясининг 2023 йил якуни бўйича тадқиқоти натижаларига таяниб ёзган.

Антирейтингда ушбу рус маркаси 73,6 децибел кўрсаткич билан биринчи ўринни эгаллаган. Ундан кейинги поғоналарда Morgan (73,4 децибел), Lamborghini (72,3) ва Aston Martin (72,1) жойлашган. Шунингдек, Lotus (72,1), Ferrari (71,9), Bentley (71,6), Alpine (71,4) ва Ineos (71,2) маркалари ҳам шовқинли автомобиллар сафидан жой олган.

Япониянинг Nio (66 децибел), Nissan (66), Honda (65,9), Mazda (65,7) ва  Lynk & Co (65,1) машиналари шовқинсизроқ деб топилган. Шу билан бирга, маълум бўлишича, Хитой ишлаб чиқарувчиси Great Wall Motor (64) автомобиллари энг кам шовқинли бўлган.

Report typo