Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Лампедуза оролида ноқонуний муҳожирлар ҳисоби маҳаллий аҳоли сонидан ҳам ортиб кетди

21.09.2023


Лампедуза оролида ноқонуний муҳожирлар ҳисоби маҳаллий аҳоли сонидан ҳам ортиб кетди

Италия бош вазири Жоржи Мелони Европа Иттифоқидан мамлакатга келаётган муҳожирлар оқимини камайтиришга ёрдам сўради. Бу ҳақда Bloomberg  хабар қилган.

Манба маълумотларига кўра, бош вазир Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйенни Шимолий Африкадан қайиқларда келган муҳожирлар сабаб у ерда юзага келган фавқулодда вазиятни ўз кўзлари билан кўриш учун Италиянинг Лампедуза оролига таклиф қилган.

14 сентябрда ноқонуний муҳожирлар ҳисоби маҳаллий аҳоли сонидан   ҳам ортиб кетган орол ҳукумати мигрантлар ва полиция ўртасида юз берган тартибсизликлар ҳақида маълум қилган.

Август ойида SkyTg24 телеканали Шимолий Африка ва Яқин Шарқ давлатларидан келган рекорд даражадаги ноқонуний мигрантлар туфайли Лампедуза оролидаги мушкул вазият кескинлашганини хабар қилганди.

Унгача La Repubblica газетаси 2023 йил бошидан буён Италияга денгиз орқали 100 минг нафар муҳожир келганини ёзган. Мақола муаллифи бу охирги беш йилдаги рекорд ҳисобланишини қайд этган.

Report typo