Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 январь, жума. 2025 йил                         Махсус версия RU

09.01.2025


Ўлим камераси маҳбуси жазо ижросини тезлаштиришни сўради

АҚШнинг Аризона штатида қотиллик учун ўлимга ҳукм қилинган маҳкум жазо ижросини тезроқ амалга оширишни талаб қилди. Бу ҳақда Associated Press ёзган.

2002 йилда Арон Ганчес севгилисининг собиқ эрини ўлдирганликда айбдор деб топилиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган ва унинг ижросини 20 йилдан бери кутмоқда. Аввалида қотилга ўлимга олиб келувчи инъекция 2023 йил апрелда қўлланилиши керак эди, аммо жазони ижро этиш тизимида малакали ходимлар етишмаслиги сабабли жараён бекор қилинган.

Манба маълумотларига кўра, ўлим камераси маҳбуси судга мурожаат қилиб, жазо ижроси санасини февраль ойи ўрталарига белгилашни талаб қилган.

Маҳкум суд жараёнида ўз манфаатларини адвокатсиз илгари сурган. У маҳаллий ҳокимият жазо ижросини ҳеч бир узрли сабабларсиз атай чўзаётганини даъво қилган.

Қайд этилишича, Аризонада 111 нафар маҳкум ўлимга ҳукм қилинганлар камерасида ўтирибди. Штатда ўлим жазоси охирги марта саккиз йиллик танаффусдан сўнг 2022 йилда ижро этилган. 

Report typo