Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ.

06.03.2017


ЛОҚАЙДЛИК – БАРЧА ИЛЛАТЛАРНИНГ ИЛДИЗИ

Бугун дунёда турли қарама-қаршилик, зиддият ва кескинлик тобора ортиб бораётган бир вазиятда юртимизда ҳукм сураётган тинчликнинг қадрига етиш, яратилган шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Қайсики юртда тинчлик-осойишталик ҳукм сурар экан, ўша жойда тараққиёт, юксалиш, фаровонлик бўлади. Ўйин-кулги, тўй-томоша, байраму шодиёналар татийди, кўнгилга сиғади.

Аммо айрим кишилар борига қаноат, шукур қилиш ўрнига ўз ризқини хориждан излаётгани ажабланарли. Улар турли ғараз ниятли оқимлар, гуруҳлар таъсирига тушиб қолгани эса ачинарли. Ана шундайлар вақт ўтиб, юртига, юртдошларига, ота-онасига қарши қурол кўтарадиган манқуртга айланади.

Хорижга ишлаш мақсадида бориб, бугун Сурия, Афғонистон каби давлатларда жангарилар сафида қон тўкаётган, манфур ишларни содир этаётган кишилар орасида айрим юртдошларимиз, хусусан, ёшларнинг ҳам борлигидан бугун ҳеч ким кўз юма олмайди.

Тадбирда ана шундай кимсалар ҳақида сўз юритилиб, уларнинг бундай жирканч ишларига йўл очиб берган дастлабки сабаб – қариндош-уруғ, маҳалла-кўйнинг бефарқлиги, лоқайдлиги ва эътиборсизлиги экани таъкидланди. Боласи бир неча йил аввал хорижга чиқиб, жангари гуруҳлар таркибига қўшилиб кетган бўлишига қарамай, унинг тақдири билан қизиқмаган, “Россияда, ишлаб юрибди”, дея бефарқлик қилган ота-оналар танқид қилинди. Бу борада кенг жамоатчилик, ҳар бир киши ҳар қачонгидан-да масъулиятли бўлиши шартлиги таъкидланди.

Тадбирда мавзуга оид “Қиёматга қолган қарз” фильми намойиш этилди.

Н.ХЎЖАЕВ.

Report typo