Маълумки, бугунги кунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳаллаларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти тобора юксалиб бормоқда. Бу эса демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Жорий йилнинг май-июнь ойларида ўтказилиши белгиланган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ҳам ушбу тузилма фаолиятини янада кучайтириш, такомиллаштиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Шу билан бирга, йиғин раиси ва унинг маслаҳатчиларини сайлашда қонунийлик, очиқлик ва ошкоралик устуворлиги таъминланиши, ушбу вазифаларга эл ҳурмат қиладиган инсонлар келиши эса кенг жамоатчиликка ҳар жиҳатдан боғлиқ.
Тадбирда ана шулар хусусида сўз юритилиб, мамлакатимизда кўп қиррали ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда маҳалла жамият учун ишончли таянч ва таъсирчан куч бўлиб хизмат қилиши лозимлиги таъкидланди.
Мулоқот мунозара тарзида кечди.
Музаффар ТУРОПОВ.