Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

17.07.2017


“МАҲАЛЛА ИФТИХОРИ” КЎКРАК НИШОНИ ТАЪСИС ЭТИЛДИ

Бу тўғридаги қарорга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 13 июль куни имзо чекди. 

Қарор билан "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони тўғрисидаги Низом, кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари тасдиқланди.

"Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони тўғрисидаги Низом    талабларига кўра, кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан (фуқаролар вакилларининг йиғилишлари қарорлари асосида) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашларига берилади. Ўз навбатида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашларининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, ҳар йилнинг 1 май санасига қадар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига тақдим этилади.

Республика кенгашининг қарори билан кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича доимий комиссия ташкил этилиб, комиссия хулосаси асосида Республика кенгашининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид қарорлари қабул қилинади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ҳам оладилар.

Кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва пул мукофоти Мустақиллик куни байрами арафасида Республика кенгаши раиси (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар Ўзбекистон   "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳисобидан мамлакатимиз    санаторийларида даволанишлари учун бир маротабалик бепул йўлланма олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

Report typo