Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.11.2020


Маҳалла китобхонлари учун янгилик

Президент томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида Ғузор туманида ҳам қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, тумандаги Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини қошида “Маҳалла кутубхонаси” фойдаланишга топширилди.

Ҳокимлик ахборот хизматига кўра, кутубхонанинг очилиш маросимида туман ҳокими, унинг ўринбосарлари, маҳалла ёшлари, зиёлилар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, кутубхонадаги сара китоблар билан танишди.

Кутубхонада 3 мингдан зиёд ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара намуналари жамланган.

Эътироф этилишича, мазкур кутубхона аҳоли вакиллари, айниқса, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маънавиятини юксалтириш ва китобхонликни кенгайтиришда муҳим ўрин тутади. Шундан келиб чиқиб бу каби муассасалар фаолиятини бошқа маҳаллаларда ҳам йўлга қўйишга қарор қилинди.

Report typo