Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 декабрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шаҳло ТОҒАЕВА

13.03.2018


МАҲБУСЛАР УЧУН КИТОБ СОВҒА ҚИЛИНДИ

Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси ташаббуси билан “Миллий тикланиш” ва Ўзбекистон халқ демократик партиялари туман кенгашлари ҳамкорлигида уюштирилган тадбирдан Президентимизнинг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсади кўзлангани аҳамиятли. Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда маҳбуслар билан уларнинг юртимизда кечаётган ўзгаришларга муносабати, қолаверса, китоб мутолааси, бу борада муассасада яратилган шароитлар ҳақида суҳбатлашилди.

Бу ердаги маҳбуслар кутубхонаси 12500 бадиий, илмий-оммабоп китоб фондига эга экан. Ундан жаҳон ва ўзбек адабиётининг нодир асарларини топиш мумкин. Муҳими, кутубхона доим китобсеварлар билан гавжум.

- Мен Жиззах вилоятиданман, - дейди маҳбус Суннатилло Тўрақулов. – Халқимиз, Президентимиз бизларга нисбатан кечиримлилик муносабатида бўлаётганлиги қалбимизда эртанги кунга умид, ишонч уйғотмоқда. Мен ўзимга берилган жазони қайта тарбияланиш учун имконият, деб қабул қилганман. Тавба қилишликнинг кечи бўлмайди. Хатони ўз вақтида англаш ва тузатишнинг ўзи муҳим қарордир, менимча.

Тадбир якунида муассаса кутубхонасига сара бадиий-тарихий асарлар совға қилинди.

 

Шаҳло ТОҒАЕВА, Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси раҳбари

Report typo