Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
5 февраль, чоршанба. 2025 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

26.12.2024


Маҳлиё МАННОНОВА – “Нафосат-2024” республика танлови ғолиби

Шаҳрисабз шаҳридаги ҳунармандлар кластери раҳбари Маҳлиё Маннонова Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамкорлигида ўтказилган “Нафосат-2024” кўрик-танловининг республика босқичи  ғолиби бўлди.

- Танловга уй бекалари, ўқувчи ва талаба қизлар, ёш келинлар,  ишловчи хотин-қизлар учун мўлжалланган  инновацион лойиҳалар асосидаги ва шу билан бирга менталитетимизга мос кийимлар намуналарини тақдим этдим, - дейди Маҳлиё Маннонова.  – Бу аёллар либосларини яратишда бир томондан, қулайлик ва ташқи кўриниш, иккинчи томондан, миллийлик ва замонавийлик уйғунлигига, шунингдек, ўзига хос ёндашув  билан ажралиб туришига асосий эътибор қаратилган.

“Нафосат” кўрик-танлови Президентнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча  чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган бўлиб, уни ўтказишдан кўзланган мақсад замонавий миллий либосларнинг эскизларини яратишга кўмаклашиш ва уларни тадбиркорларга тақдим қилиш ҳамда оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида миллий кийиниш маданияти тарғиботини олиб бориш, ёшларда миллий, ўзбекона либосларга меҳр уйғотиш ва оммалаштириш, келинлар, турли ташкилотларда ишлаётган хотин-қизларнинг кийиниш услубини янада такомиллаштириш, улар ўртасида миллий ва замонавий, менталитетимизга мос кийиниш маданиятига янги услуб ва тамойилларни жорий қилишдан иборат.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Report typo