Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

03.07.2020


Мақом фестивали қачон бошланади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралдаги “II Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши асосида мақом фестивали шу йилнинг 5-10 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Жалаловнинг маълум қилишича, анжуман доирасидаги барча тадбирлар, тайёргарлик жараёнлари санитария-гигиена талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилади. Хорижлик итирокчилар учун эса Ўзбекистон Республикасига кириш визалари консуллик йиғимларини ундирмасдан расмийлаштириб берилади.

Айтиш ўринли, мақом фестивалига бу йил йил дунёнинг 73 мамлакатидан меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. 2018 йилнинг 6-10 сентябрь кунлари ўтказилган санъат анжуманида эса жаҳоннинг 75 мамлакатидан яккахон хонандалар, фольклор жамоалари, дипломатик корпус вакиллари келишган.

Report typo