Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

16.03.2017


МАҚСАД, МАСЪУЛИЯТ ВА САМАРА

Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Баҳодир Қодиров бошқариб борди.

Маълумки, мамлакатимизда мустақиллик йилларида ҳар томонлама етук ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларнинг замонавий билим ҳамда касб-ҳунар соҳиби бўлиши, жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллаши учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Кенг кўламли мазкур ислоҳотлардан кўзланган пировард мақсад эса ёшларнинг кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлиши, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, Ватан туйғусини чуқур англайдиган, иродаси мустаҳкам, юксак маънавиятли бўлиб етишишига қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Бироқ жойларда тегишли мансабдорларнинг эътиборсизлиги ва қоғозбозликка берилиб қолгани оқибатида касб-ҳунар коллежларидаги давомат кўнгилдагидай эмас. Айрим коллежлардаги кичик мутахассисларнинг ва ҳатто ўқитувчиларнинг саводхонлик даражасини қониқарли деб бўлмайди. Битирувчиларни иш билан таъминлашда муаммолар кўп. Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини ҳам танқидий ўрганиш талаб этилади. Чунки бу тизимда айрим кўнгилсиз ҳолатлар учраб тургани ачинарли ҳолдир.

Шунингдек, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, уларни фойдали меҳнат ва машғулотларга, тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, ёшлар ўртасида  соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Тадбирда ана шу масалалар атрофлича муҳокама этилиб, мутасаддилар масъулиятини ошириш юзасидан топшириқлар берилди.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo