Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ш.БОЗОРОВА

17.02.2017


МАДАНИЯТ ВА АҲОЛИ ДАМ ОЛИШ МАРКАЗЛАРИ

Вазирлар Маҳкамасининг “2013-2018 йилларда замона­вий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғ­ри­си­да”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган навбатдаги маданият ва аҳоли дам олиш маркази Чироқчи туманида фойдаланишга топширилди.

Марказнинг тантанали очилишида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этди.

Янги маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳудуд аҳолиси, айниқса, ёшларнинг маданий-маърифий эҳтиёжини қондириш, бўш вақтларини самарали ва мазмунли ўтказиш, ўсиб келаётган ёш авлод қалбида аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган миллий урф-одатлар, анъаналарга ҳурмат туйғуларини шакллантириш, бир сўз билан айтганда, юксак маънавиятли авлодни камол топтиришга хизмат қилади, деди вилоят ҳокими.

Ушбу 400 ўринли маданият ва аҳоли дам олиш марказида айни кунда рақс ва анъанавий ижрочилик, доира, болалар фольклори, рассомчилик каби тўгараклар самарали фаолият олиб бормоқда.

Ш.БОЗОРОВА

Report typo