Айтиш жоизки, дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори республика бўйича ягона бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 28 апрелда рўйхатдан ўтказилган “Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси Васийлик кенгаши томонидан синфлар ва таълим тиллари кесимида тасдиқланади.
Мазкур низомнинг 43-бандига асосан дарсликлар тўплами учун ижара тўловлари умумтаълим мактабининг шахсий ғазна ҳисобварағига нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда тўланиши мумкин.
Низомнинг 51-бандига асосан дарсликлардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни худди шундай дарсликлар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юкхатида) кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлайди:
- 2-4-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарсликлари учун - унинг икки баравари миқдорида;
- 5-9-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарсликлари учун - унинг тўрт баравари миқдорида.
Н.ХЎЖАЕВ тайёрлади.