Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

С.АЛЛАЁРОВА

18.08.2018


Мактаб формаси: бу йилча ихтиёрий, кейинги йилдан мажбурий

Унга кўра, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига тасдиқланган шакллардаги мактаб формасида келишлари ихтиёрий, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурий этиб белгиланди.

- Мактаб формаси 1-6 ҳамда 7-11-синф ўқувчилари учун мослаштирилган, икки хил кўриниш ва дизайнга эга, - дейди халқ таълими бошқармаси давлат таълим сифати мониторинги бўлими мутахассиси Бобоқул Қорабоев. – Кўп сонли мутахассислар томонидан тавсия қилинган ягона мактаб формаларининг ранги, табиий хусусияти ва ихчам дизайни иқлим шароитимиз, миллий менталитетимиз, кенг жамоатчилик фикридан келиб чиқиб танланди.

Қарор асосида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳудудларда мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларни белгилайди. Бунда корхонанинг технологик жиҳатдан ишлаб чиқариш имкониятлари ва ҳудудий жойлашуви инобатга олинади.

Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда мактаб формаси савдосини ташкил қилиш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар) марказида аҳолига қулай жойларда мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг савдо шохобчаларини ташкил этади ҳамда уларнинг жойлашиш манзилларини оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади.

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги мактаб формасининг белгиланган стандартларга, санитария қоидалари нормалари ва гигиенага мувофиқ сифатли тўқимачилик маҳсулотларидан тайёрланиши устидан назорат ўрнатади.

Қарорда кўрсатилишича, аҳолининг мактаб формаларини харид қилиши учун тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоиз ставкаси бўйича қисқа муддатли (олти ойдан кам бўлмайдиган) истеъмол кредитлари ажратилади.

С.АЛЛАЁРОВА

Report typo