Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

22.10.2019


МАЛАКАЛИ ПЕДАГОГЛАРГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖ АСОСИДА

Ушбу филиалларга республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда талабалар қабул қилиниб, сентябрь ойидан ўқув жараёни бошланди.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиалида айни пайтда 234 талаба  бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш, мактабгача таълим, хорижий тиллар ва адабиёт (инглиз тили), она тили ва адабиёти (ўзга тилли гуруҳларда - рус тили ва адабиёти) каби 4 йўналишда бакалавриат босқичида таҳсил олмоқда. Улар ихтиёрига Қарши давлат университети қошидаги Шаҳрисабз академик лицейининг бино ва иншоотлари берилган.

- Ҳудудларда, айниқса, чекка қишлоқларда олий маълумотли педагог кадрларга эҳтиёж юқорилиги ҳеч кимга сир эмас, янги филиал эса ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида ташкил қилингани аҳамиятли, - дейди ўқитувчи Манзура Намозова. - Мана, 30 йилдирки, она тили ва адабиёт фанидан ёшларга сабоқ бериб келаман, энди шу тажрибаларимни бўлғуси педагогларга ўргатаяпман. Ўйлайманки, шогирдларим тилимиз мавқеини юксак даражага кўтариши баробарида ёш авлодга сифатли таълим берилишида муносиб ҳиссаларини қўшишади.

Қайд этиш лозим, юртимизнинг педагогика фани бўйича қадимдан ривожланиб келган ютуқлари, хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг тажрибаси ва вилоятимиздаги таълим даргоҳларининг талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириб, малакали кадрлар тайёрлаш филиалнинг асосий вазифалари сифатида белгиланган.

Н.ХЎЖАЕВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

 

 

 

 

Report typo