Қарши шаҳридаги Комилон маҳалласида умргузаронлик қилаётган Аҳмад бобо Жалилов хонадонида бўлган вилоят ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари вакиллари ва ёшлар отахонни яқинлашиб келаётган Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади. Вилоят ҳокими Зафар Рўзиев Президентимиз табригини ўқиб эшиттирди. Фахрийга пул мукофоти, совға-саломлар топширилди. Айни пайтда отахон имтиёзли сертификат асосида "GM Uzbekistan" қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган замонавий "Спарк" автомобилининг ҳам соҳибига айланган.
- Мамлакатимиз ривожланиб, тинчлик-тотувлик таъминланаётгани, ёшу кексага бирдек ғамхўрлик кўрсатилиб, тинч-фаровон яшаш учун барча шароит яратилаётгани ёшимизга ёш қўшмоқда, - дейди Аҳмад бобо Жалилов. - Айниқса, бу йил давлатимиз раҳбарининг шахсан ўзи байрам билан муборакбод этгани бизни ғоят қувонтирди. Байрам табригида айтилган "Бутун инсоният тақдири хавф остида қолган суронли бир даврда тинч-осойишта ҳаёт, мусаффо осмон, фарзандларимизнинг ёруғ келажаги учун жасорат ва матонат кўрсатганингиз, тинч меҳнат йилларида шу юртимиз равнақи йўлида фидокорона хизмат қилганингиз барчамиз, айниқса ёшларимиз учун ҳақиқий ибрат мактабидир" деган сўзлар муносиб эътироф сифатида қалбимиздан чуқур жой олди.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.