Жумладан, йўлнинг эни 12 метрдан 22 метрга кенгайтирилиб, қатнов қисмини иккига ажратиб турувчи тўсиқлар ўрнатилди. Йўлнинг ҳар иккала томонида эса пиёдалар йўлаклари қурилди.
Чироқчи туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамда туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан амалга оширилган қурилиш, ободонлаштириш ишлари жараёнида йўл атрофлари текисланиб, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Бу ўз навбатида автомобилларнинг ҳам, пиёдаларнинг ҳам хавфсиз ҳаракатланишига хизмат қилмоқда.
Б.НУРМУҲАММЕДОВ