Хитойнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан маҳсулот айирбошлаш ҳажми 2022 йил якуни бўйича 70,2 миллиард долларга кўтарилди. Бу ҳақда РБК манбаси Еврокомиссия ва Халқаро савдо маркази (International Trade Center) маълумотларига таяниб хабар тарқатган.
Унда қайд этилишича, ўтган йилда Хитойнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ўзаро маҳсулот айирбошлаш ҳажми 41,9 миллиард доллардан 70,2 миллиард долларгача ўсди. Россия ҳам савдо ҳажмини оширган -35,7 миллиард доллардан 42 миллиард долларгача.
Манба Марказий Осиёда Хитой билан савдо қилиш бўйича биринчи ўринни 2022 йилда ўзаро маҳсулот айирбошлаш ҳажмини 31,1 миллиард долларгача оширган Қозоғистон эгаллаганини ҳам кўрсатиб ўтган.