Яъни тегишли масъул раҳбар ўзи бириктирилган коллеж битирувчиси ва унинг ота-онаси билан учрашади, кичик мутахассиснинг касбий йўналиши бўйича ишга жойлашадиган корхона ёки ташкилотни аниқлайди, тўрт томонлама шартнома асосида ишга киришини кафолатлайди. Агар битирувчи ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлса, мутасадди шахс унга бу борада зарур тавсия беради, бизнес-режа тузиш, банк кредитларини расмийлаштириш масаласида амалий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олади. Бу тадбир меҳнат бозорига эндигина қадам қўяётган ёшларни тўлиқ ишли қилиш мақсадида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Қарши санъат коллежида ўтказилган йиғилиш ҳам бу борада бажарилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, бириктирилган раҳбарларнинг масъулиятини ошириш каби масалаларга бағишланди.
Унда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, вилоят маданият, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари масъуллари, вилоятимизда фаолият юритаётган тижорат банклари ва суғурта ташкилотлари вакиллари, Қарши санъат коллежининг битирувчи ёшлари ва уларга бириктирилган жавобгар шахслар иштирок этишди.
Тадбирда битирувчи ўқувчиларга улар билан тўрт томонлама шартнома тузган корхона ва ташкилотлар ҳақида маълумотлар берилди, кичик мутахассисларни қийнаётган муаммоларга аниқ ечимлар таклиф этилди. Ўз мустақил бизнесини ташкил этиш истагида бўлган ёшларга мавжуд тартиб-таомиллар, имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар берилди.
Таъкидланишича, жорий 2016/2017 ўқув йилида Қарши санъат коллежини 184 нафар ўқувчи тамомлайди. Шунинг 70 нафари қизлардир. Эътиборлиси, айни вақтга қадар барча битирувчилар билан тўрт томонлама шартномалар тузилган, улар ИНН ва пенсия жамғарма дафтарчалари билан тўлиқ таъминланган. Ташкилот, идора ва муассасалардан бириктирилган масъул раҳбарлар эса коллеж битирувчилари билан учрашиб, барча масалаларда уларга амалий ёрдам кўрсатишмоқда.
М.ШУҲРАТОВ