Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Машҳур ресторанлар тармоғининг 100 ёшга қараб кетаётган ишчиси ҳамон пенсияга чиқиш ҳақида уйлаётгани йўқ

10.08.2023


Машҳур ресторанлар тармоғининг 100 ёшга қараб кетаётган ишчиси ҳамон пенсияга чиқиш ҳақида уйлаётгани йўқ

Япониялик 90 ёшли аёл McDonald's ресторанида ишлашда давом этмоқда ва ҳамон пенсияга чиқиш ҳақида ўйлаётган эмас, деб ёзади Mothership манбаси. Кампирнинг сўзларига кўра, у 23 йилдан буён шу ерда ишлайди.

Тамико Хонданинг айтишича, у ҳафтада беш кун ишлайди. Ўз сменасига улгуриши учун аёл эрталаб тўртда уйғониши керак. Ёшига қарамай, уни бундай график қониқтиради, шунинг учун пенсияга чиқиш ҳақида ўйлаётгани йўқ.

Кампир уни одамлар билан мулоқот қилиш ва спорт машғулотлари ишга рағбатлантиришини тан олади. McDonald's ресторанига тез-тез келиб турувчиларнинг айримлари Тамико Хондани шахсан танийди ва эрталаблари у билан ҳол сўрашиш учун келишга ҳаракат қилади.

"Мен ишлаш имконияти берилганидан мамнунман", дейди кекса аёл.

"Тамико Хонда ресторанда алмаштириб бўлмайдиган ходима саналади, чунки у табассум билан юракдан ишлайди", дея қўшимча қилган емакхона хўжайини.

Report typo