Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Машина салонидан топилган марихуана 1 килограммдан зиёд тош босди

23.03.2021


Машина салонидан топилган марихуана 1 килограммдан зиёд тош босди

Гиёҳванд моддалар парвариши, истеъмоли, ноқонуний савдосига қарши қатъий чоралар кўрилаётган бир шароитда айрим нафс бандалари жиноятнинг турли жин кўчаларини кезиб, ўз ғаразли мақсадини рўёбга чиқаришга интилмоқда.

Жумладан, Китоб туманилик П.Х. қишлоқдоши Р.Э. билан биргаликда  бел оғритмай мўмай даромадга эга бўлишга аҳд қилишади. Режага кўра, икки ҳамтовоқ пойтахтга бориб, гиёҳванд модда сотишни кўзлашган эди, бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳушёрлиги сабаб уларнинг бу “орзу”си амалга ошмади.

Китоб – Тошкент йўналишида “Ласетти” русумли автомашинада ҳаракатланиб кетаётган икковлон ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Китоб тумани ИИБ ходимлари томонидан “Мингчинор” ЙПХ масканида тўхтатилди. Автомашина салони кўздан кечирилганида, у ерда 3 та целлофан пакетда марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги маълум бўлди. Шоввозлардан олинган марихуана гиёҳвандлик моддаси тарозига қўйилганида 1030 грамм тош босди.

Ички ишлар вазирлигининг “Постда” нашрида ёзишларича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report typo