Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

19.10.2021


Машиналар учун йиғилувчи руль ихтиро қилинди

Жанубий Кореянинг автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Hyundai Mobis компанияси прибор панели ичига йиғиладиган бошқарув чамбараги тайёрлашни режалаштираяпти. Уни машина олд панелидан тортиб чиқариш ва зарур бўлганда қайтариб жойлаш мумкин.

Йиғилувчи бошқарув чамбараги ишланмаси автомобиль салонида кенгроқ бўш жой ҳосил қилиш имконини беради. Мисол учун, шунда ҳайдовчи ўз ўриндиғини 180 даражага буриб, йўловчилар билан юзма-юз ҳолда ўтириши мумкин, деб тушунтиради ТАСС манбаси. Салондаги бундай ўзгариш ҳайдовчига машинадан чиқмаган ҳолда тўлақонли дам олиш имконини беради.

Бунинг учун Steeк-by-Wire технологияси - сим орқали бошқарув тизимидан фойдаланилади. Бу эса автомобиль ғилдираклари ва бошқарув чамбараги ўртасидаги механик боғлиқликни бартараф этишга йўл очади. Бошқарув тўлиқ электр симлари орқали юбориладиган буйруқлар асосида амалга оширилади.

Hyundai Mobis янги тизим устида икки йил давомида иш олиб борган. Ҳозир ишланма патентлаш жараёнида турибди.

Report typo