Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

05.09.2024


Мастлик - ростлик эмас экан

Американинг спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш ва алкоголизмни ўрганиш миллий институти олимлари, қулоққа сингиб қолган қарашларга зид тарзда, мастлик одамларни виждонлироқ ва самимийроқ қилмайди деган хулосага келишди. Бу ҳақда Live Science портали хабар тарқатган.

Мутахассислар алкоголнинг инсон хатти-ҳаракатларига таъсири ўрганилган аввалги  тадқиқотларни таҳлил қилишган. Тажрибалар тасдиқлаганидек, кучли спиртли ичимликлар экстраверсия - фаолроқ кўринишга ва ўзини ижтимоий эркинроқ тутишга ёрдам беради.

Бу таъсирлар алкоголнинг ўзбошимчаликни чақириш хусусиятига асосланган, яъни киши катта эҳтимол билан ўз ички турткилари бўйича ҳаракатланади. Бунга сабаб, ичимлик миянинг хулқ-атворни тартибга солувчи ва ҳиссиётни бошқарувчи қисми сигналларини бостиради.

Бундан ташқари, кучли спиртли ичимликлар мияда чуқур жойлашган бодом шаклидаги қисмга таъсир ўтказиб, қўрқув ва хавотирни чақиради. Одам ҳушёр бўлганда эса бу бўлак одатда ноқулай вазиятга олиб келадиган бирор нарса айтиш ёки қилишга тўсқинлик қилувчи огоҳлантириш сигналларини юборади.

Маълум таъсирларга қарамай, олимлар спиртли ичимликлар кишиларни ўзлари истамаса ҳам ҳақиқатни гапиришга мажбур қилишига оид далилларни топа олишмаган. Бироқ алкоголь одамларни осонликча очиқликка ўтадиган даражада сергап ва ҳиссий мулоҳазаларга мойил қилади.

Report typo