Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Азизбек НОРОВ

23.02.2017


Математика: ЮТУҚ, МУАММО ВА ИЗЛАНИШ

Унда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиклари, мамлакатимиздаги қатор олий ўқув юртларининг ректорлари, профессор ўқитувчилари, тадқиқотчилари, ёш олим ва мутахассислари иштирок этишди.

Дастлаб илмий-конференциянинг асосий мақсад ва вазифасидан келиб чиққан ҳолда юртимизда математиканинг ривожланиши, бу борадаги долзарб муаммолар атрофлича муҳокама қилинди, таклифлар билдирилди.

- Мазкур конференция математика соҳасига оид кўплаб муаммо ва масалаларни қамраб олгани билан аҳамиятли, - дейди Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Шавкат Айюпов. – Тадбирда соҳанинг етук олимлари замонавий математиканинг мавжуд муаммолари, ютуқ ва камчиликлари, изланишлар асосида охирги йилларда олинган натижалар билан иштирокчиларни таништиришди, ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Конференцияда тадқиқотчи ва мутахассислар олти секция – “Функциялар назарияси”, “Оддий ва хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар”, “Алгебра ва функционал анализ”, “Геометрия ва топология”, “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” ва “Математикани ўқитишнинг замонавий муаммолари” гуруҳларига бўлинди ва уларда танланган йўналишларга оид маърузалар тингланди, ўзаро фикр алмашилди.

Азизбек НОРОВ

Report typo