Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 май, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

07.05.2024


Мажбурий табассум кайфиятни кўтаради

Ўзини табассум қилишга мажбурлаш кайфиятни кўтаришга ёрдам бериши мумкин. Бу ҳақда Пенсильвания (АҚШ) давлат университетининг биохулқ-атвор кафедраси доценти Мари Кросс Live Science нашрига сўзлаб берган.

У табассум ёрдамида “ўзини алдаш” нафақат бахтиёрлик ҳиссини кучайтириши, балки уни яратиши мумкинлигини аниқлаган. Буни Стэнфорд университети олимлари ўтказган тадқиқот натижалари ҳам тасдиқлаган. Илмий иш муаллифлари инсоннинг маълум ҳис-туйғуларни бошдан ўтказиши ва юзидаги маъно ифодаси ўртасида икки томонлама боғлиқлик борлиги фаразини илгари сурганлар.

Аввал эълон қилинган 138 та тадқиқот таҳлилидан сўнг олимлар мажбурий табассум нейтрал контекст (қувонч ёки қайғу учун ҳақиқий важ бўлмаган пайт)да ҳам, мавжуд ижобий ҳолатда ҳам кайфиятни яхшилаши мумкин, деган хулосага келишган.

Report typo