Ушбу қулайликлардан самарали фойдаланиш ўрнига ўз манфаатларини кўзлаб, қонунбузарликларга қўл ураётган фуқаролар ҳам, афсуски, бор. Бу каби қонунбузарликлар сони 81 тани ташкил этиб, қиймати 114 миллион сўмлик товар моддий бойликларини ноқонуний олиб ўтишга уриниш кузатилган.
Куни кеча “Қарши аэропорти” чегара божхона постида “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган фуқаро А.К.нинг қўл юклари рентген аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда, белгиланган меъёрдан ортиқча 10 дона атир йўловчи божхона декларациясида қайд этилмасдан ноқонуний равишда олиб ўтилаётгани аниқланди ва фуқарога нисбатан божхона қонунбузарлиги юзасидан баённома тузилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги қарори билан жисмоний шахслар томонидан божхона чегаралари орқали 3 дона бирликдаги атир ва атирсимон суюқликларнинг олиб кирилиши нормалари белгилаб қўйилган.
Н.ХЎЖАЕВ