Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
12 март, чоршанба. 2025 йил                         Махсус версия RU

06.02.2025


Меҳнат бозорида вазият кескинлигича қолади

Германияда саноатнинг барча тармоқларида кенг қамровли қисқартиришлар кутилаяпти. Мюнхен университетининг Иқтисодий тадқиқотлар институти ўтказган сўровнома натижалари шундан дарак берган.

N-tv манбасининг хабар қилишича, шунингдек, чакана савдода ҳам иш ўринлари сони камайиши кутилмоқда. Бундай динамика мамлакат экспортининг пасайиши билан боғлиқ. Шу билан бирга туризм ва IT соҳаларида ҳам тугатиладиган иш ўринлари сони ортиши мумкин. Таҳлилчилар фикрича, жорий йилда қурилиш тармоғидаги иш жойлари сони ўзгаришсиз қолади ва 2026 йилда ўсишни бошлайди.

"Меҳнат бозорида вазият кескинлигича қолади", дея хулоса қилган институт социологи Клаус Вольрабе.

Аввалроқ ҳам Германияда 200 минг иш ўрни қисқариши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Report typo