Сайёр қабуллар давомида жисмоний имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилди. Хусусан, Қарши шаҳридаги Муллатўйчи Тошмуҳаммедов номли вилоят мусиқали драма театри олдида ташкил этилган шундай тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Турсинхан Худойбергенов ва вилоят ҳокими Зафар Рўзиев кўмакка муҳтож фуқароларга 65 та ногиронлик аравачаси ва 42 тикув машиналари топширишди. Улар учун дастурхон ёзилиб, вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.
М.ТЎЛАГАНОВ