Унда ёшларга ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муққадас бурч экани, жисмонан соғлом, ақлан етук ўғлонлар армиямиз таянчи эканлиги уқтирилди.
- Ватанимиз манфаатларини нафақат ҳарбий соҳада, балки ҳаётнинг барча жабҳасида ҳимоя қилишга тайёр туришимиз керак, - дейди Қарши шаҳридаги 20-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Рустам Жононов. - Айниқса, ҳарбийлар ҳаёти билан танишиш, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўргазмаси ҳамда қисм бўйлаб ўтказилган саёҳат бизни жуда қизиқтирди. Келажакда мен ҳам ҳарбий бўлишни ният қилдим.
С.АЛЛАЁРОВА