Мусобақада вилоятимиздаги ўқув спорт техника клубларининг 60 нафар аъзоси иштирок этди.
Қизлар ўртасида кечган беллашувларда деҳқонободлик Маржона Нормуродовага мерганлик бобида тенг келадиган рақиб топилмади. Иккинчи ва учинчи ўринларни эса мос равишда қамашилик Маржона Пардаева ва Қарши автомобиль мактаби ўқувчиси Сабрина Йўлдошева қўлга киритди.
Ўғил болалар ўртасидаги беллашув ҳам қизиқарли ва муросасиз руҳда ўтди. Баҳслар давомида мерганлик маҳоратини кўрсатган Хуршид Муҳаммадиев (Қамаши тумани) шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллаган бўлса, Хуршид Нўъмонов (Китоб тумани) иккинчи ҳамда Асадбек Ражабов (Деҳқонобод тумани) учинчи ўринни забт этди.
Умумжамоа ҳисобида Қамаши тумани жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар эса Китоб ҳамда Қарши автомобиль мактаби жамоаларига насиб этди.
АЗИЗБЕК