Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
8 октябрь, шанба. 2022 йил                         Махсус версия RU

22.09.2022


Месси Роналду ва Пеленинг рекордини янгилади

Парижнинг "Пари Сен-Жермен" футбол жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси пенальтидан ташқари урилган голлар сони бўйича "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси Криштиану Роналду ва афсонавий Пеле ўрнатган рекордни янгилади.

Франция чемпионати (Лига 1) доирасида кечган баҳсда аргентиналик "Лион" дарвозасини ишғол этди ва шу тарзда профессионал футболчилик фаолиятида пенальтидан ташқари урган голлари сонини 672 тага етказиб олди. Ушбу кўрсаткич билан у Роналду ва Пелени ортда қолдирган (671).

Қизиғи шундаки, Месси португалиялик ҳужумчидан 150 та ўйин кам ўтказган. Умуман, у фаолияти давомида рақиблар дарвозасига 775 та гол киритган, Роналду ҳисобида эса 816 та гол бор.

Лионель Месси 2021 йилнинг ёзида "ПСЖ" клубига келган. Ўтган мавсумда у Франция чемпионатида етти ўйин ўтказиб, учта гол урган ва еттита голли узатмани амалга оширган.

Аввалроқ "Пари Сен-Жермен"нинг спорт директори Луиш Кампуш клуб аргентиналик ҳужумчи билан шартномасини узайтиришга тайёр эканлигини маълум қилганди.

"Биз одатдаги даражасида ўйнаётган Мессини кўраяпмиз. Умид қиламанки, у "ПСЖ"да қолади", деган Луиш Кампуш.

Report typo