Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • МИБ ЯККАБОҒ ТУМАН БЎЛИМИ СОБИҚ БОШЛИҒИ ЎЛИМИГА НИМА САБАБ БЎЛГАН ЭДИ?

Т.ПЎЛАТОВ

27.09.2018


МИБ ЯККАБОҒ ТУМАН БЎЛИМИ СОБИҚ БОШЛИҒИ ЎЛИМИГА НИМА САБАБ БЎЛГАН ЭДИ?

Дастлабки терговда аниқланишича, Қарши тумани Янги ҳаёт маҳалласилик Шавкатов Ибрат Шавкатович 2017 йил 22 ноябрдан 2018 йил 2 майга қадар Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлими давлат ижрочиси вазифасида ишлаб келган.

2017 йил 15 декабрь куни “Матиз” автомашинасини алкоголли ичимлик истеъмол қилиб маст ҳолда бошқариб келаётгани йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан аниқланган. Натижада Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғининг 2017 йил 17 декабрдаги буйруғи билан 30 фоиз ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиш тарзида интизомий жазо олган.

2018 йил 30 мартда Яккабоғ туман прокуратураси томонидан МИБ Яккабоғ туман бўлимида ижро ҳужжатлари ўрганилиб, И.Шавкатов иш юритувида бўлган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган. Шунга кўра, ходимга интизомий жавобгарликка доир иш қўзғатиш ҳақида қарор чиқарилган. 2018 йил 25 апрелда эса МИБ вилоят бошқармаси томонидан И.Шавкатовга ишдан бўшатилиши тўғрисида огоҳлантириш хати берилган. 2018 йил 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-бандига асосан МИБ вилоят бошқармаси бошлиғининг 468-сонли буйруғи билан И.Шавкатов давлат ижрочиси вазифасидан бўшатилган.

Тергов версиясига кўра, И.Шавкатов ишдан бўшатилишини бошлиқ Баҳром Жўраевнинг ташаббуси орқали бўлган, деб ҳисоблаган. 2018 йил 3 май куни соат 14:20 лар атрофида собиқ ишхонасига келиб, хизмат хонасидан хўжалик ишларида фойдаланиб келинган пичоқни шимининг орқа қисмига қистириб, Б.Жўраевнинг хонасига кириб борган. Ўзаро жанжал натижасида қўлидаги пичоқни Б.Жўраевнинг қорин соҳасига бир маротаба қаттиқ санчиб олган. Иккинчи марта бунга уринганида, Б.Жўраев қаршилик кўрсатган ва ёрдам сўраб бақирган. Қабулхонада ўтирган котиба, оператор ва инспектор ёрдамга келишган.

Б.Жўраев шифохонага ётқизилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан 2018 йил 1 август куни вафот этган.

Тергов органининг айблов хулосаси тасдиқланиб, иш бўйича суд муҳокамаси жиноят ишлари бўйича вилоят суди томонидан олиб борилмоқда.

Т.ПЎЛАТОВ

Report typo