Швейцария ҳукумати антисемитизм кучайиши ва у билан боғлиқ воқеалар сабаб миллатчилик ифодаларини қайта тақиқламоқчи. Бу ҳақдаги баёнот федерал кенгаш сайтида эълон қилинган.
"Федерал кенгаш миллатчилик ифодаларидан ошкора фойдаланишни тақиқлашни ва бунинг учун жарима солишни истайди. 13 декабрдаги ўз йиғилишида шу мақсадга қаратилган махсус қонуннинг дастлабки лойиҳаси бўйича маслаҳатлашув ўтказди. Кенгаш тақиқни лойиҳанинг иккинчи босқичида бошқа экстремистик ифодаларга ҳам жорий қилади", дея қайд этилган баёнотда.
Маълум бўлишича, қайта тақиқ таъсирига тушадиган ифодалар ичида немис фашистлари свастика белгиси, нацистча саломлашиш ва Германия миллий-социалистик немис ишчилар партияси (1919-1945 йиллар)га оид бошқа рамзлар бор. Янги қонун лойиҳаси бўйича маслаҳатлашувлар 2025 йилнинг 31 мартигача ўтказилиши, кейин эса Швейцария парламентида овозга қўйилиши кўзда тутилган.