Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

30.11.2017


МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИК – БАРҚАРОРЛИК ОМИЛИ

Маълумки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналиши хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш масалаларига қаратилган.

Қайд этиш лозим, юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимизда ҳам турли миллат ва элат вакиллари ўзаро тинч-тотув, бирдамлик, баҳамжиҳатликда юрт равнақи, эл фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиб яшамоқдалар. Уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, таълим олишлари, ўз қизиқиш ва лаёқатлари бўйича касб-ҳунар эгаллашлари, маданият, урф-одат, анъаналарини сақлаш ҳамда ривожлантиришлари учун барча зарур шароит ва имкониятлар яратиб берилган. Барча миллат вакиллари давлат бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий жараёнларда кенг ва эркин иштирок этмоқда.

Тарғибот учрашувлари бу борадаги ишларни янада яхшилаш ва такомиллаштириш мақсадларини кўзлайди. Шунга кўра, “Юрт тинчлиги, Ватан равнақи – олий неъмат” мавзусида илмий-амалий семинар, халқ амалий санъати усталари, ҳунармандлар, рассомлар, миллий маданий марказлар иштирокида миллий тотувликни намоён этувчи “Инсон манфаатлари – улуғ қадрият” номли кўргазма ҳамда “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиоридаги концерт дастури бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Маълумот учун, тадбирлар Қарши шаҳри, Деҳқонобод, Миришкор, Шаҳрисабз ва Чироқчи туманларида ўтказилади ва эртага ўз якунига етади.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo