Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

14.09.2017


МИЛЛИЙ ТУРИЗМ – КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР МАЙДОНИ

Шунингдек, ушбу ҳужжатда хорижлик туристлар оқими ва туризм хизматлари экспортини кенгайтириш баробарида замонавий меҳмонхоналар, сайёҳларни жойлаштиришнинг бошқа воситалари фаолиятини кенг йўлга қўйиш, бу йўналишда иш олиб бораётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.

Мазкур қарор билан тасдиқланган дастурга асосан, келгусида вилоятимизда ҳам ҳудуднинг сайёҳлик имкониятларидан янада унумли фойдаланиш, замонавий туризм  инфратузилмасини шакллантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиши белгиланган. Хусусан, воҳамизнинг баҳаво ҳудудларида янги меҳмонхоналар, барча қулайликларга эга туризм иншоотлари барпо этилиши режалаштирилган. Аҳамиятлиси, бугунги кунда бир қанча ташаббускор тадбиркорлар томонидан сайёҳларни қабул қилиш, уларга сифатли хизматлар тақдим этиш бўйича истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаяпти. Шаҳрисабзда иш бошлаётган, кўҳна уйлар негизида ташкил этилаётган меҳмонхоналар фаолияти бунга мисол бўлади. Миллий ўзлигимизни тўлиқроқ акс эттирувчи бундай  муассасалар хорижлик сайёҳларда ҳам катта қизиқиш уйғотаяпти

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo