Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

09.07.2020


“Мингчинор” постидан нега машиналар ўтказилмаяпти?

kun.uz нашрида “Китобдаги “Мингчинор” пости машиналарни ўтказмай сарсон қилмоқда: бу оғзаки топшириқми ёки расмий чора?” сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинганди.

Туман ҳокимлиги вазиятни ўрганди.

Пост масъули бу бўйича вилоят махсус комиссиясининг 2020 йил 27 майдаги Қашқадарё вилоятига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича йиғилиш баёнини тақдим этган.

Унга кўра, М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг 1145-километрида жойлашган “Мингчинор” мунтазам ЙПХ масканидан фуқаролар ҳамда барча турдаги транспорт воситалари (тадбиркорлик субъектлари фаолиятини юритиш билан боғлиқ транспортлардан ташқари) ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

Самарқанддан Қашқадарёга бориш-келиш фақат битта – А-378 Самарқанд-Ғузор автомобиль йўли орқали карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилмоқда. 27 майдан ушбу йўналишдаги автомобиль йўлининг 59-километрида жойлашган “Умакай” мунтазам ЙПХ масканида 24 соатлик режимда шифокорлар, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, ички ишлар, Миллий гвардия ходимларининг туну кун навбатчилик асосида иши ташкил қилинган.

Демак, Мингчинордаги пост ёпилиши вазиятдан келиб чиқилган расмий чора экан.

Report typo