Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

15.02.2017


МУҚОБИЛЛИК ВА ОШКОРАЛИК АСОСИДА

- Турмушимизнинг янада ободлиги, халқимизнинг тинч ва фаровон яшашини таъминлашда маҳалла институтининг алоҳида ўрни бор, - дейди фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси Бобоназар Ҳасанов. - Ушбу муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнда аҳолининг муносиб номзодларга овоз бериши муайян ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий, маънавий муҳитнинг юксалишига хизмат қилади. Маҳаллалар аҳлига шу тўғрида ва сайловга оид қонун ҳужжатлари талаблари ҳақида атрофлича тушунча берилди.

Тумандаги Наврўз маҳалласида ҳам сайловчилар раисликка номзодлар ҳақидаги маълумотлар билан қонун талаблари асосида аввалдан таништирилди. Сайлов ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида ишчи гуруҳидан етарли маълумот олган вакиллар ҳам жараёнга алоҳида тайёргарлик кўришган.

- Ҳар бир кўчада вакиллар сайлаш, номзод кўрсатиш бўйича йиғилишлар ўтказдик, - дейди фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи раиси Нурилла Маҳмудов. - Кишилар фикрини ўрганишда, улар билан аниқ ва ошкора муҳокама юритишда менга ҳудуддаги ҳар бир оиланинг таниш эканлиги қўл келди.

Муқобиллик ва тенглик тамойиллари асосида очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда маҳалла раиси сайланди. Шунингдек, раис маслаҳатчилигига 23 нафар номзоддан 11 нафарига ишонч билдирилди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Report typo