Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Муаллифлик ҳуқуқи эгасига қасддан зарар етказганлик учун 20 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин

23.12.2021


Муаллифлик ҳуқуқи эгасига қасддан зарар етказганлик учун 20 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин

Малайзияда муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун янги тахрирда қабул қилинди. Энди ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз контент (веб-сайт, ижтимоий тармоқлардаги муаллифлик каналлари, оммавий блоклардаги пост ва материаллар)ни трансляция қилиш мамлакат фуқаролари учун жуда қимматга тушиши мумкин, дея хабар беради TorrentFreak манбаси.

Қонунга киритилган ўзгаришларга кўра, ноқонуний стриминг (манбадан етказиб берувчи) уюшмалар орқали муаллифлик ҳуқуқи эгасига қасддан зарар етказганлик учун 2 минг 377 доллар ёки ундан ҳам кўпроқ жарима ёхуд 20 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Шунингдек, янги қонунда стриминг қароқчиликка қарши чора кўрмаган компаниялар ва уларнинг масъул ходимлари учун ҳам жавобгарлик кўзда тутилган. Қачонки, агар улар ўз платформасидан интернет қароқчилар фойдаланишига йўл қўймаслик учун барча имкониятларни ишга солганини исботлаб бера олмаса, тегишли тартибда айбдор деб топилиши мумкин.

Малайзияда, кўплаб давлатларда бўлгани каби, рақамли контентга оид ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича қонунларни IT соҳаси ривожи билан ҳамоҳанг янгилашга улгурилмаяпти. Улар асосан ноқонуний эгалланган контентнинг катта қисми файлларни юклаб олиш орқали тарқатилган йилларда ишлаб чиқилган. Энди эса интернет қароқчилари стримингни ўзлаштирди ва улар ҳатто ўзларининг ноқонуний хизматларига уланиш учун махсус қурилмалар ҳам сотишади.

Аввалроқ дунё бўйича қароқчилик сайтлари оладиган йиллик даромад тахминан 1 миллиард долларни ташкил қилиши хабар қилинганди.

Report typo