Саёҳат дастурида вилоятимиз марказидаги энг обод гўшалардан бири – Қашқадарё соҳили сайилгоҳи, кинотеатр ва бошқа диққатга сазовор жойлар, тарихий обидалар асосий ўрин эгаллади.
- Вилоят ўлкани ўрганиш музейига қилган сафаримиз энг қизиқарлиси, бўлди десам адашмайман, - дейди майор Айбек Даулетмуратов. – Бугунги кунда ҳарбий қисмимизда ўз йигитлик бурчини адо этаётган аскарлар асосан Тошкент шаҳри, водий вилоятларидан муддатли ҳарбий хизматга чақирилган. Табиийки, улар Қашқадарё табиати, тарихи ҳақида етарли билимга эга эмас. Музейга экскурсия шу томондан ҳам фойдали бўлди. Аскарлар воҳа ўтмишига оид кўҳна экспонатлар билан яқиндан танишди, ўз навбатида мароқли маданий ҳордиқ ҳам чиқарди. Ўзларини қизиқтирган саволларга эса музей ходимларидан батафсил жавоб олди.
Ҳарбий қисм маъмурияти томонидан аскарлар маънавиятини янада юксалтиришга, билимини бойитишга хизмат қилувчи бу каби тадбирлар анъанавий тарзда ташкил этилмоқда.
Собир НАРЗИЕВ
Муаллиф олган сурат.