Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 декабрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Мудофаа вазирлигининг тўрт нафар юқори мартабали ходими ҳибсга олинди

17.02.2022


Мудофаа вазирлигининг тўрт нафар юқори мартабали ходими ҳибсга олинди

Озарбайжон мудофаа вазирлигининг тўрт нафар юқори мартабали ходими катта миқдордаги маблағни ўзлаштиришда гумонланиб, ҳибсга олинди, дея хабар беради рус оммавий ахборот воситалари Боку ҳарбий судидан.

"Идоранинг ўзлаштиришда айбланаётган мансабдорлари - молия   бошқармаси бошлиғи Рафаэл Халилов, "N"-сонли ҳарбий қисм молия бўлими бошлиғи Фазоил Алиев, қуруқлик қўшинлари молия бошқармаси бошлиғи Байрам Байрамов ва бошқарма зобити Ализода Вайсал Адолат ўғлига оид суд иши бошланди. Уларнинг ҳар бирига нисбатан тўрт ойга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди", дейилади хабарда.

Озар-пресс ахборот агентлиги тарқатган маълумотларга кўра, номлари тилга олинган ҳарбийлар давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган махсус амалиёт жараёнида қўлга олинган. Уларга нисбатан мамлакат жиноят кодексининг 179-4 моддаси (жуда катта миқдорда ўзлаштириш) бўйича айблов илгари сурилган, бюджетга келтирилган умумий зарар суммаси 10 миллион манат (5,8 миллион доллар)дан ошади.

 

Report typo