Доғистон муфтийси Аҳмад Абдуллаев яқин кунларда республикада ниқоб тақиб юришни тақиқлашга оид фатво чиқарилишини айтди.
У бу ҳақда жамоатчиликнинг ҳудуд раҳбари Сергей Меликов билан учрашувида гапирган. Тадбирни "Дагестан" телеканали трансляция қилган.
"Россиянинг барча диндорлари бу саволга жавоб беришда эҳтиёт бўлишади, аммо мен жавоб бераман. Биз ниқобни тақиқлаш ҳақида фатво чиқарамиз. Ҳақиқат битта бўлади. Қуръонда айтилган: ҳақиқат битта, қолганлари хатодир", деган минтақанинг диний уламоси.
Шунингдек, у хотинига ҳеч кимнинг кўзи ташланмаслигини истаган эркакларга "уларни уйда сақлаш"ни маслаҳат берган.