Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
14 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

27.04.2021


Мухолифатчи жаҳон чемпиони қидирувга берилди

Беларусь тергов қўмитаси уч карра Олимпия ўйинлари совриндори, сузиш бўйича жаҳон чемпиони Александра Герасименяни қидирувга берди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар тарқатган.

У билан бирга Беларусь спортдаги бирдамлик фонди ижрочи директори Александр Опейкин ҳам қидирилмоқда. Фонднинг иккала раҳбари мамлакат хавфсизлигига зарар етказганлик ҳақидаги иш бўйича айбланувчи сифатида  кўрсатилган.

Маълумки, Герасименя мухолифат кайфиятидаги фонд асосчиси ва раҳбари ҳисобланади. Шу ой бошида унга ва Опейкинга нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди. Уларга жиноят кодексининг 361-моддаси 3-қисми - оммавий ахборот воситалари ва глобал интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда республика миллий хавфсизлигига зарар етказиш фаолиятини амалга оширишга чақириш юзасидан айблов эълон қилинган. Прокурор аллақачон ҳар иккала айбланувчига нисбатан қамоқда олиш чорасини қўллаш бўйича санкция ҳам берган.

Мамлакат терма жамоасининг собиқ аъзоси 2012 йилги Олимпия ўйинларида иккита кумуш медални қўлга киритган эди. Яна унинг ҳисобида Олимпиада-2016 бронза медали бор. Бундан ташқари, сузувчи спортчи жаҳон ва Европа чемпианатлари олтин медалларини ҳам ютган.

 Эслатиб ўтиш ўринли, ўтган йилнинг 9 августида Беларусда президент сайлови бўлиб ўтганди. Мухолифат кайфиятидаги фаоллар унинг натижаларини тан олмади. Шундан сўнг, мамлакатда оммавий тартибсизликлар бошланиб кетганди.

Report typo