Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасидан маълум қилишларича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, қарздор “Kitob ip yigiruv” АЖдан ундирувчи “Agroximstar” МЧЖ фойдасига 337 миллион 525 минг сўм асосий қарз, 70 миллион сўм пеня ва почта харажати, жами 407 миллион 542 минг сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бюронинг Китоб тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 февраль куни давлат ижрочиси томонидан ижро ишини юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро учун қарздорга юборилди. МИБ-портал электрон дастури орқали тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, унга тегишли бўлган мол-мулкларга банд солинди.
Ўз ўрнида жамиятга қарздорликни бартараф этиш учун ихтиёрий 15 кунлик муддат берилди. Акс ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди. Натижада “Kitob ip yigiruv” АЖ раҳбарияти масъулиятни 18 февраль куни барча қарздорликларни тўлиқ тўлаб бериши таъминланди.